Сафар ойининг 22-куни

3 йил аввал 1877 siyrat.uz

  • Ҳижрий 12-йил 22-сафар куни (милодий 633-йил 3-май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг “Валжа” номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форслар устидан ғалаба қозондилар.
  • Ҳижрий 278-йил 22-сафар куни (милодий 891-йил 5-июн) Аббосийлар халифаси Муътамид-ъалаллоҳнинг акаси Абу Аҳмад Толҳа Ал-Муваффақ вафот этди. Бу зот Аббосийларнинг катта қўмондонларидан бири ҳисобланар эди.
  • Ҳижрий 1345-йил 22-сафар куни (милодий 1925-йил 2-сентябр) Мустафо Отатурк Туркияда тариқатчиларга чек қўйди ва Туркияни Исломдан бутунлай узоқлаштириш ҳаракатини бошлади. Ислом ва мусулмончиликка алоқадор барча урф-одатларни бекор қилди ва бу билан Усмонлилар империясини таг томири билан йўқ қилишга эришди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ