ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ЗОТНИНГ ЯХШИ КЎРИБ ТАНАВУЛ ҚИЛГАН ТАОМЛАРИ

7 йил аввал 3217 siyrat.uz

Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг суюб еган таомлари ошқовоқ, шўрвага тўрғалган нон, ҳалво, асал ва гўшт маҳсулотларидан - ҳайвоннинг қўл-оёқ гўшти, бел, елка гўштлари, қуритилган ва қовурилган гўшт эди. Қурутилган нонни цирка билан, тарра (узунчоқ бодиринг)ни туз билан ер эдилар.  Асалга сарёғ аралштириб танавул қилишни, сарёғ аралаштирилган хурмо ва сарёғни ўзини ҳам ёқтирар эдилар. Саримсоқ ва шукаби ҳидга таъсири бор нарсаларни истеъмол қилмас эдилар. Мевалардан ёқтирганлари, энди етилган қуритилган хурмо ва узум эди. Худди шунингдек тарвуз танавул қилишни ҳам ёқтирар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор таомни ёмон деб айбламас эдилар. Таом ҳозир қилинса, иштаҳалари тортса ер, бўлмаса емас эдилар. (оламларга раҳмат зот шундай қилган бўлса, аёлини овқатни шўр қилдинг деб койиётган биродарлармиз бир мулоҳаза қилиб кўрсалар бўларкан!). У зот алайҳиссаломга Мадина атрофларидан чучук сув олиб келтирилар эди. Кечаси салқинлатилган сувни совуқлиги боис ҳуш кўрар эдилар. Энг ёқтирган ичимликлари сут эди. Овқатланганларида ерга ўтириб, бирор нарсага суянмас эдилар. У зотнинг икки дона сув идишлари бўлиб,  бири - ёғочдан темир билан бирлаштириб қилинган қалин идиш, иккинчиси – шишадан қилинган идиш бўлиб унда таҳорат ҳам қилар эдилар. Тошкент Ислом институти  1-босқич талабаси Қурбонов Салоҳиддин тайёрлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ