«Башарият сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» танлови ғолиблари

839

photo_2016-12-21_10-17-22

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар билан бирга ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту дурудлар бўлсин!

25-ноябрдан бошланиб, 10-декабрга қадар давом этиши мўлжалланган «Башарият сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли танловимиз якунига етди.

Танловда иштирок этиш билан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратларини янада чуқур ўрганиш ва уни кенг оммага тарқатиш имконига эга бўлган барча иштирокчиларимизга миннатдорлик изҳор этамиз!

Танлов шартларига мос равишда юборилган мақола, видеолавҳа ва мемлар билан танишиб чиқдик. Танишиш баробарида мухлис-мухлисаларимизнинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббат ва садоқатларига гувоҳ бўлдик.

Саралаш жараёнида бир-биридан чиройли ёритилган шеър, мақола ҳамда ҳикоялардан бирини ғолибликка тавсия қилиш бизга қийинчилик туғдирди…

Лекин танлов шартларига ҳам мос келишини, ҳаётийлигини ҳамда юборилган муддатини ҳисобга олдик. Яъни,  эслатмамизга кўра: танловга жўнатилган материаллар илгари интернет сайтлари, газета ва журналларда чоп этилмаган бўлиши ҳамда манбалари кўрсатилиши шарт, эди.

Бизга манзур бўлган баъзи мақола ва ижодий ишлар бошқа сайтлар танловларида ҳам иштирок этаётгани, баъзи бирлари эса кечикиб жўнатилгани учун уларни шартдан ташқарида, деб ҳисобладик… Бу ҳаракатимиз мухлисларнинг бизга бўлган ишончларини оқлашига аминмиз.

Шундан келиб чиққан ҳамда суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларини ёритишни мақсад қилиб қўлларига қалам тутган барча қатнашчиларга у зот алайҳиссаломнинг муборак шафоатларини тилаган ҳолда ғолибларни эълон қилишга рухсат бергайсиз:

 

 

1-ўрин: Юсуфхон Расулов «Туш» ҳикояси учун.

2-ўрин: Улуғбек ИСМОНОВ «Расулуллоҳ алайҳиссалом – муаммолар ечими» мақоласи учун.

3-ўрин: Ёлқин Муқимовнинг «Йиғлатган ҳадис» шеъри учун.

3-ўрин: Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғлининг «Расулуллоҳ алайҳиссаломни севишга ижозат беринг!» мақоласи учун.

* Танловимизнинг энг фаол иштирокчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ўғли

 

Ғолибларни ғалаба билан табриклаб, мавлид ойи муносабати 25-декабр куни «Islom.uz» портали ва «Hilol-nashr» нашриёти мажлислар залида бўлиб ўтадиган илмий-маърифий тадбиримизга ташриф буюришларини ҳамда совғаларига эга бўлишларини сўраймиз.

Қолган иштирокчиларга эса илм-маърифат борасидаги ижодий ишларида куч-ғайрат, барокатлар тилаймиз!

 

 

 

 

Мулоҳаза билдиринг

*