Робиъул-ахор ойининг 10-куни
5 йил аввал 1827 siyrat.uz
- Ҳижрий 561-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1166-йил 13-феврал) ҳижрий 6-асрнинг буюк зоҳидларидан бири «Абдулқодир Жилий» номи билан танилган Муҳйиддин Абдулқодир ибн Аби Солиҳ Абдуллоҳ вафот этди.
- Ҳижрий 1115-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1703-йил 21-август) Усмонлилар давлати султонлари сулоласининг 23-вакили Султон Аҳмад III ибн Муҳаммад IV Усмонлилар султони этиб тайинланди.
- Ҳижрий 1294-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1877-йил 24-апрел) Россия Усмонлилиар давлатига Султон Абдулҳамид II даврида уруш эълон қилди.
- Ҳижрий 1367-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1948-йил 21-феврал) БМТ Ливияни Италия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.
- Ҳижрий 1385-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1965-йил 13-феврал) Иорданияда «Халқ учун хизмат» шиори остида Исломий хайрия маркази таъсис этилди. Бу хайрия маркази асосан мадрасалар ва касалхоналар қуриш ҳамда камбағалларга эътибор қилишга алоҳида эътибор қаратади.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Робиъул-ахор ойининг 11-куни
Мавзуга оид мақолалар