Робиъул-ахор ойининг 21-куни

322
  • Ҳижрий 15-йил робиъул-аввал ойининг 21-куни (милодий 636-йил 1-июн) мусулмонлар Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу қўмондонлигида Ҳимс шаҳрини қаттиқ қамал қилганларидан сўнг фатҳ қилдилар. Шаҳар аҳолиси мусулмонлар билан сулҳ тузишга мажбур бўлдилар. Мусулмонлар уларга ва мол дунёларига омонлик бериш ҳақида мактуб жўнатдилар.
  • Ҳижрий 297-йил робиъул-аввал ойининг 21-куни (милодий 910-йил 15-январ) Абу Абдуллоҳ Шиъий даъвати билан Мағрибдаги Фотимийлар давлати Убайдуллоҳ Маҳдийни халифа деб эълон қилди.
  • Ҳижрий 1409-йил робиъул-аввал ойининг 21-куни (милодий 1988-йил 30-декабр) мисрлик машҳур Қуръон ҳофизларидан, товуши жозибадор шайх Абдулбосит Абдуссомад вафот этди. У зот ҳижрий 14 асрнинг Қуръони карим қироати бўича энг гўзал товуш эгаси деб топилган.

Мулоҳаза билдиринг

*