Жумодал-аввал ойининг 11-куни

3 йил аввал 2116 siyrat.uz

  • Ҳижрий 150-йил 11-жумодал-аввал куни (милодий 767-йил 14-июн) Ҳанафий мазҳаби асосчиси , тўрт мазҳаб имомларидан бири ва «Абу Ҳанифа» номи билан танилган Нўъмон ибн Собит Куфий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот Куфада таваллуд топиб, у ерда катта бўлди ва таълим олди. Устози Ҳаммоднинг вафотидан сўнг Куфа аҳли фақиҳи номи билан шуҳрат топди. У зотнинг қўл остида забардаст шогирдлар етишиб чиқди. Улар унинг мазҳабини тадвин қилиб, дунёга тарқалишида катта ҳисса қўшдилар.
  • Ҳижрий 570-йил 11-жумодал-аввал куни (милодий 1174-йил 8-декабр) Салоҳиддин Айюбий Ҳимс шаҳрини жангсиз таслим қилиб, ўзининг давлатига қўшиб олди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ