Жумодал-аввал ойининг 24-куни

7 йил аввал 1896 siyrat.uz

Ҳижрий 359-йил 24-жумодал-аввал куни (милодий 970-йил 4-апрел) Жавҳар Сақлий ташаббуси билан «Ал-азҳар» жоме масжиди қурилиши бошланди. Бу масжид ҳижрий 361-йил Рамазон ойининг жума кунида очилди ва илк жума намози ўқилди.   Ҳижрий 1337-йил 24-жумодал-аввал куни (милодий 1919-йил 25-феврал) Миср адабияти буюк намоёндаларидан бири Ҳифни Носиф вафот этди.   Ҳижрий 1425-йил 24-жумодал-аввал куни (милодий 2004-йил 11-июл) Британия пойтахти Лондонда «Дунё мусулмонлари уламолари кенгаши» ташкил этилди. Кенгашга доктор Юсуф Қарзовий раис этиб тайинланди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ