НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТНИНГ МАЪНОСИ

3 йил аввал 6176 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

Ҳозирда араб тилидан бошқа тилларда арабий «нубувват» ва «рисолат» сўзларининг ўрнига бир сўз, яъни «пайғамбарлик» деган сўз ишлатиладиган бўлиб қолган. «Набий» ҳам «пайғамбар» дейилаверади, «Расул» ҳам «пайғамбар» дейилаверади. Эҳтимол, бу икки маъно бир-бирига ўта яқинлиги учун шундай бўлгандир. Аслида Аллоҳ таоло Қуръони Карим учун ихтиёр қилган араб тилидаги бу икки сўзнинг ўзига хос дақиқ маънолари бор.

«Нубувват» луғатда «наба» – «муҳим хабар бериш» ва «нубу» – «юқорилаш» деган маъноларни билдиради.

Нубувват Аллоҳ таолодан бўлган хабарнинг У зот Ўзи бандалари ичидан танлаб олган шахсга ваҳий йўли ила етишидир.

Бинобарин, Набий Аллоҳдан муҳим хабар олган ва мартабаси юқори шахс бўлади.

«Рисолат» эса луғатда бир нарсани лутф ила юборишга ишлатилади. Арабларда бировга юборилган мактуб ҳам, биров томонидан юборилган элчи ҳам «расул» дейилади. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло юборган муайян диний таълимотлар тўплами «рисолат» дейилади. Уни одамларга ўргатиш амр қилинган элчи «расул» дейилади.

Юқорида зикр этилган маънолардан «Набий» ва «Расул» орасида фарқ борлиги келиб чиқади. Бу фарқни уламоларимиз ўта дақиқ жойларигача ажратиб берганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ