Шаъбон ойининг 13-куни

3 йил аввал 2174 siyrat.uz

Ҳижрий 467-йил 13-шаъбон (милодий 1075-йил 3-апрел) Аббосийлар давлатининг 26-халифаси, «Ал-Қоим би-амриллаҳ» номи билан танилган Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Қодир биллаҳ вафот этди. Ҳижрий 1274-йил 13-шаъбон (милодий 1858-йил 30-март) Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Ислом давлати султонларининг охирги вакили Султон Баҳодир Шоҳ Ҳиндистон тахтидан тушди. Султон Баҳодир Шоҳнинг тахтдан тушиши билан Ҳиндистонда саккиз ярим аср давом этган Ислом ҳукмронлиги ниҳоясига етди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ