Ғавс ибн Мурр ва унинг ҳожиларга ҳаж қилиш учун Арафотдан қайтишларида бошчилик қилгани

1 ўн йил аввал 1752 siyrat.uz

Ғавс ибн Мурр ибн Тобиха ибн Илёс ибн Мудар деган киши Арафот тоғидан қайтаётган ҳожиларга бошчилик қиларди. Унинг вафотидан кейин авлоди бу ишни давом эттирди. Ғавс ибн Мурр ва авлодини «Суфа» дейишарди. Бу ишга айнан Ғавс ибн Муррнинг бошчилик қилишига унинг онаси Журҳум қабиласидан бўлгани сабаб бўлган. Бу аёл анчагача фарзанд кўрмагач, «Агар Аллоҳ менга ўғил берса, уни Аллоҳ йўлига бағишлайман», деб назр қилган. Шундан сўнг ўғил кўриб, унга «Ғавс» деб от қўйди. Бола дастлаб журҳумлик тоғалари билан бирга Каъба хизматларини бажариб юрди. Сўнг уни Каъбадаги хизматлари учун Арафотдан қайтувчи ҳожиларга бошлиқ этиб сайладилар. Ғавсдан кейин унинг авлоди то улардан ҳеч ким қолмагунича бу ишга бошчилик қилиб келди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ