Зулқаъда ойининг 25-куни

6 йил аввал 1753 siyrat.uz

Ҳижрий 1392-йил 25-зулқаъда куни Буюк муҳаққиқ олимлардан бири Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид вафо этди. У зот Мисрдан таваллуд топиб, Азҳар шарифда таҳсил олди. Кўп йиллар мударрислик қилди. Унинг наҳв китобларига ёзган таҳқиқлари толиби илмлар ичида кенг оммалашди.   Ҳижрий 1270-йил 25-зулқаъда куни Ҳижрий 13 асрнинг буюк имомларидан бири саналган Абу Сано Шиҳобиддин Маҳмуд Алусий вафот этди. У зот Бағдодда таваллуд топиб, ўша ерда таҳсил олди ва кўп йиллар давоми турли минтақа ва шаҳарлардан келган талабаларга дарс бериш билан шуғалланди. У зот ўзидан мусулмон умматига жуда катта илмий мерос қолдирган. Жумладан, тафсир илмида ёзилган «Руҳул маъоний» у зотнинг энг машҳурларидан бири ҳисобланади.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ