Биз ҳақимизда

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун –Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» деб нозил қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин.

Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал саловоту дурудлар бўлсин!

Пайғамбаримизнинг улкан ва ибратли ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини диққат билан ўрганиб, келажак авлодларга ўта аниқлик ила ривоят қилиб қолдириб кетган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.

Тунларни кунларга улаб омонат ила , Пайғамбаримиз соллалоҳу алаайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, сийратлари ҳақида тайёр китоблар қолдириб кетган сийрат илми уламоларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
«Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ нематлантирсин».
(Имоми Аҳмад ривояти)

Ҳурматли, Siyrat.uz сайтининг фойдаланувчилари!
2015 йилнинг 20 мартидан бошлаб Siyrat.uz сайти янги «wordpress» шаклида ишга туширилди ҳамда Facebook ижтимоий тармоғи қошида сайтимизнинг
«Сийрат.уз» номли саҳифасини сиз азизларга маълум қиламиз. Барчаларимизни Аллоҳ таоло ўзининг розилигига муяссар қиладиган амаллар ила неъматлантирсин!

siyrat.uz

Мулоҳаза билдиринг

*