Сафар ойининг 29-куни

6 йил аввал 1668 siyrat.uz

  • Ҳижрий 11-йил 29-сафар куни (милодий 632-йил 28-май) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни араб жазираси ҳудудини Рум ҳужумидан сақлаш учун аскарларга қўмондон қилиб юбордилар.
  • Ҳижрий 273-йил 29-сафар куни (милодий 886-йил август ойида) Андалуснинг машҳур  ҳукмдорларидан бири Бани Умайялик Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Ҳакам вафот этди. У ҳижрий 207-йил таваллуд топиб, 238-йил тахтга ўтирди. У ҳукмдор бўлса-да, лекин жангларда лашкарларга ўзи қўмондонлик қиларди.
  • Ҳижрий 945-йил 29-сафар куни (милодий 1538-йил 27-июл) Усмонлилар империяси Адн портини қўлга киритди. Адн ҳокимини португаллар учун йўл очганлик ва Усмонлилар султонига итоатсизликда айбланиб, қатл қилинди.
  • Ҳижрий 1005-йил 29-сафар куни (милодий 1596-йил 22-октябр) Усмонлилар султони Муҳаммад III Венгриянинг шимолида жойлашган «Акро» қалъасини 18 кунлик қамалдан сўнг фатҳ қилди. Бу жангда душман жангчиларидан 11 минг киши ҳалок бўлди. Усмонлилар бундан аввал бу қалъани мустаҳкам қўрғон билан ҳимоялангани учун 39-марта қамал қилиб, уни қўлга киритишга муваффақ бўлмаган эдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ