Жумодал-аввал ойининг 2-куни

6 йил аввал 1342 siyrat.uz

Ҳижрий 3(6)-йил 2-жумадал-аввал куни (милодий 624-йил 21-октябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш карвони йўлини тўсиш учун Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бошчилигидаги сарияни юбордилар.

Ҳижрий 413-йил 2-жумадал-аввал куни (милодий 1022-йил 3-октябр) Ислом маданияти тарихида хаттотлик бўйича машҳур бўлган, «Ибн Баввоб» номи билан танилган, Мусҳафни 64 марта ёзган Абул Ҳасан Али ибн Ҳилол вафот этди.

Ҳижрий 666-йил 2-жумадал-аввал куни (милодий 1268-йил 19-январ) Усмонлилар давлати Зоҳир Бепрос қўмондонлигида Ёфа шаҳрини салбчилардан қайтариб олди.

Ҳижрий 1202-йил 2-жумадал-аввал куни (милодий 1788-йил 9-феврал) Олмония императори Жозеф II Усмонлилар давлатига уруш эълон қилди.

 

 

Ҳижрий 1328-йил 2-жумадал-аввал куни (милодий 1910-йил 12-май) Азҳар университетининг 40-шайхи бўлмиш шайх Абдулҳалим Маҳмуд таваллуд топди. 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ