Жумодал-аввал ойининг 11-куни
3 йил аввал 1487 siyrat.uz
Ҳижрий 150-йил 11-жумодал-аввал куни (милодий 767-йил 14-июн) Ҳанафий мазҳаби асосчиси, тўрт мазҳаб имомларидан бири ва «Абу Ҳанифа» номи билан танилган Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит Куфий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот Куфада таваллуд топиб, у ерда катта бўлди ва таълим олди. Устози Ҳаммоднинг вафотидан сўнг Куфа аҳли фақиҳи номи билан шуҳрат топди. У зотнинг қўл остида забардаст шогирдлар етишиб чиқди. Улар унинг мазҳабини тадвин қилиб, уни дунёга тарқалишида катта ҳисса қўшдилар.
Ҳижрий 570-йил 11-жумодал-аввал куни (милодий 1174-йил 8-декабр) Салоҳиддин Айюбий Ҳимс шаҳрини жангсиз таслим қилиб, ўзининг давлатига қўшиб олди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Пайғамбар алайҳиссалом васила, фазилат, олий даража ва Кавсар билан афзал қилинадилар
Мавзуга оид мақолалар