Оилавий нафақалари

1 йил аввал 612 Абдулазиз Усмон

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толибга оғирликлари тушмаслиги учун ёшликларида қўй боқар эдилар.

Ҳадича онамизга уйланишларидан олдин ва уйлангач тижорат билан шуғулланиб оилаларини нафақа билан таминлар эдилар.

Пайғамбарлик келгач, тижоратни йиғиштириб, рисолатни етказиш, инсонларни ҳидоятга бошлаш учун даъват ишлари билан банд бўлдилар. Хадича онамизнинг тижорат молларидан келадиган даромад рўзғор тебратишга ва бошқа ҳожатларни қоплашда ишлатилар эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бировга боқиманда бўлиб ёки бировдан тамаъ қилиб яшамаганлар. У зот саҳобаларни ҳам бундай разил ишдан қайтарар эдилар ва:

مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا قَطُّ خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ، وَإِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلامُ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ

«Ҳеч ким қўл меҳнати билан топиб еганидан яхши таом еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди», дер эдилар[1].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида: «Мен сизларнинг ораларингизда аҳли аёлига яхшилик қиладиганларнинг энг афзалиман», деганларини кўпчилигимиз биламиз. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар томонлама яъни оилаларига эътибор бериш, уларни маърифатли қилиш, уларга кўмаклашиш ва уларга нафақа бериш ва бошқа эр олдидаги барча масъулиятларни чиройли адо қилишда умматларига намуна бўлганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга нафақа қилишда гоҳида баъзи нарсаларни сотар ёки сотиб олар эдилар ва ўша савдонинг пулидан тушган фойдадан аҳлларига нафақа қилардилар.

Бундан ташқари, у зот оналаримизни нафақа билан таминлаш учун Хайбарда ажратиб қўйган ерлари бор эди. ўша ердан тушган даромадни оналаримизга нафақа қилиб берардилар.

Шунингдек, ғазотлардан тушган ўлжадан ўзларига тегишли бўлган улушдан ҳам аёлларига нафақа ажратардилар.

Лекин шундай бўлишига қарамай, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳонадонлари ҳеч қачон нози неъматлар билан тўлиб кетмаган. Гоҳида икки ойлаб сув ва хурмодан бошқа ҳеч вақо топилмаган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам закот ва садақаларни олмас эдилар. Ҳадяларни эса қабул қилар ва уларни Мадинадаги муҳтож оилаларга гоҳида эса бир қисмини оналаримизга тақсимлаб берар эдилар.

Хулоса қилиб айтганда, суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча соҳада намуна бўлганларидек, ҳалол меҳнат билан топилган пулдан оилаларига нафақа қилиш борасида ҳам умматларига ибрат ва намуна эдилар.


[1] Имом Бухорий ривояти.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ