Жумодал-аввал ойининг 30-куни

3 йил аввал 1349 siyrat.uz

Ҳижрий 986-йил 30-жумодал-аввал куни (милодий 1578-йил 4-август) 

Усмонлилар давлати Атлантика океанидаги Фос соҳили учун бўлиб ўтган «Уч подшоҳ» жангида португал ва испан флоти устидан ғалаба қозонди. Флот 80 минг испан, португал, италиян ва француз аскарларидан иборат эди. Бу жангда испанлардан 20 минг аскар қурбон бўлди ва 40 минг аскар эса, асир олинди. Португаллардан эса, давлат арбобларидан жуда кўпи қурбон бўлди. 

Ҳижрий 1084-йил 30-жумодал-аввал куни (милодий 1673-йил 12-сентябр)

Европа давлатлари Усмонлилар давлатига қарши уруш эълон қилди. Бу уруш 1686-йилгача давом этди. Мана шу йиллар Усмонлилар тарихидаги энг мусибатли йиллар деб ёдга олинади. Европанинг Усмонлиларга қарши эълон қилган урушидан асосий мақсади, мусулмон туркларни Европа ерларидан Осиёга чиқариб юбориш бўлган эди.

 

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ