Саҳардаги қисқа уйқу

3 йил аввал 1784 Абдулазиз Усмон

Туннинг олтидан беш қисми кетиб, олтинчи қисми қолганда туни билан зикр, тасбеҳ, намоз ва ибодат қилишдан толиққан муборак баданга дам бериш ва бомдод намозини тетик ҳолда адо қилиб, янги тонгни ғайрат ва шижоат билан кутиб олиш мақсадида бирозгина мизғиб олиш учун тўшакка кирардилар. Саҳарнинг охирги лаҳзалари чиқиб, янги тонг кириш ҳаракатида эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ширин уйқуга кетган. Оз бўлсада баракали соатдан фойдаланиб, ўзларига куч йиғиб олардилар.

Тунги ибодатдан кейин саҳарликда ётишни одатланганлари учун Оиша онамиз: «Ҳар доим саҳар пайти у зот менинг ҳузуримда ухлаётган бўлардилар», деганлар[1].

Бу ширин уйқудан Билол розияллоҳу анҳунинг айтган азони уйғотарди. Янги набавий кун ўзининг хушбўй ифори билан бошланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак нурлари Мадина кўчаларини ёриштирарди.



[1] «Муснад Таёлисий», «Муснад Аҳмад», «Саҳиҳ Бухорий», «Саҳиҳ Муслим» ва «Саҳиҳ Ибн Ҳиббон» китобларига қаралсин.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ