Саҳобалар

Ўзбекистон ҳудудида саҳоба, тобеин ва табаъа тобеинларнинг қабрлари борми?

3 йил аввал 11203 siyrat.uz

  الحمد لله رب العالمين وصلى الله وسلم على نبينا محمدٍ وعلى آله وأصحابه ومن تبعهم بإحسانٍ إلى يوم الدين Савол: Ўзбекистонда саҳоба,тобеин ва табаъа тобеинларнинг қабрлари борми? Жавоб: Аслида, Мовароуннаҳр диёрини фатҳ қилиш учун Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу сингари айрим саҳобалар ва кўп тобеинлар келишган. Баъзилари шу заминда ё вафот этишган, ёки шаҳид бўлишган. Биз Самарқанд шаҳридаги Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу (Шоҳи Зинда) қабрларидан бошқасини билмаймиз. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси бўлиб, у Зотга жуда ҳам ўхшар эди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуни Қусам розияллоҳу анҳунинг онаси эмизгани учун улар эмикдош ҳисобланадилар. Қусамнинг ака-укалари: Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Касир.Онаси Уммул Фазл Лубоба бинти Ҳорис Ҳилолия розияллоҳу анҳо Хадижа розияллоҳу анҳодан кейин Маккада биринчи мусулмон бўлган. Пайғамбаримиз Қусам розияллоҳу анҳуни уловда орқаларига мингаштириб юрганлар. Қусам розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизни дафн қилишда қатнашган ва қабрга тушган саҳобалар ичида лаҳаддан энг охирги бўлиб чиққан. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Қусам розияллоҳу анҳуни Макка (ёки Мадина)га волий қилиб тайинлаган. Муовия даврида ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғли Саъид билан Самарқандни фатҳ этишга боради ва ҳижрий 57 (милодий 677) йили ўша ерда шаҳид бўлади. Фойдаланилган адабиётлар: Ибнул Асир, «Усдул ғоба», 2/407; Ибн Касир, «Ал-бидоя ван ниҳоя», 8/78; Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 5/437, «Тарихул Ислом», 2/531; Абу Нуайм, «Маърифатус саҳоба», 4/2356; Хатиб Бағдодий, «Ал-асмоул мубҳама фил анбоил муҳкама», 1/63; Ибн Абдул Барр, «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб», 1/404; Зириклий, «Ал-аълом», 5/190; Жазарий, «Жомеъул усул фи аҳодисир Расул», 12/787; Муҳаммад ибн Юсуф Солиҳий Шомий, «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ибод», 11/119.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ