5 марта (4 марта «Муҳаммад» ва 1 марта «Аҳмад» шаклида).

6 йил аввал 1382 siyrat.uz

5 марта (4 марта «Муҳаммад»ва 1 марта «Аҳмад»шаклида).

Аллоҳ таоло айтади:

«Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир. Ундан илгари ҳам Пайғамбарлар ўтган».[1]

«(Эй мўминлар), Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмас, балки у Аллоҳнинг элчиси ва Пайғамбарларнинг сўнггисидир».[2]

«(Аллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Нарсага (яъни Қуръонга) иймон келтирган зотларнинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва ишларини ўнглар – ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган Ҳақиқатдир».[3]

«Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир».[4]

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом эсланг! Ийсо ибн Марям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) Элчисиман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим), деб айтган эди».[5]

Машҳур олим Аҳмад Дийдот (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломнинг исми 25 марта, Мусо алайҳиссаломнинг исми эса 136 марта зикр қилинган. Ийсо алайҳиссалом Қуръонда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васалламга қараганда беш марта кўпроқ тилга олинади. Сиз тасаввур қила оласизми, бирор китобни ўйлаб топган киши унда ўзи ҳақида ҳикоя қилмаса? Ўзидан кўра Ийсо алайҳиссаломни беш марта кўпроқ тилга олса?! Бу мумкин эмас. Қайси ёзувчи ёки биограф шундай йўл тутади? Ўзини ҳурмат қилган ёзувчи бундай қилмасди! Бу (Қуръон) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асари эмас! Агар бу Китоб унинг асари бўлганида эди, аниқки, у ўзини кўкларга кўтарган бўларди».[6]


[1] Оли Имрон сураси, 144-оят.

[2] Аҳзоб сураси, 40-оят.

[3] Муҳаммад сураси, 2-оят.

[4] Фатҳ сураси, 29-оят.

[5] Саф сураси, 6-оят.

[6] «Христос в Исламе» маърузасидан.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ