39 та.

1 ўн йил аввал 1980 siyrat.uz

39 та.

Шайх Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий бу масалани чуқур ва мукаммал ўрганганидан кейин, имом Табарий билан Муҳаммад ибн Саъднинг ривоятларини жамлаб, Аднон билан Исмоил алайҳиссалом ўртасида 39 та авлод ўтганини таржиҳ қилган ва уларнинг исмларини «Раҳматун лил оламийн»китобида келтирган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Албатта, Аллоҳ таоло Кинона (қабиласи)ни Исмоил алайҳиссалом авлодидан танлаб олди. Қурайшни Кинонадан танлаб олди. Қурайш (қабиласи)дан Бани Ҳошимни танлаб олди. Мени Бани Ҳошимдан танлаб олди».[1]

Умуман олганда, Пайғамбаримизнинг насаблари шажараи тоййиба каби покиза насаб эканини ўша вақтдаги Қурайш қабилалари – мусулмону кофири яхши билган. Пайғамбаримизнинг насаблари душманларининг бирортаси ҳам тил теккиза олмайдиган даражада покиза бўлган.


[1] Имом Муслим, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Яъло Мувсилий, Хатиб Бағдодий ва Ибн Асокирлар ривояти.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ