ИККИНЧИ КИТОБ: Пайғамбаримизнинг Мадина даври ҳаётлари

3 йил аввал 3406 siyrat.uz

Мадина даврининг бошланиши

 

Расули акрам жанобимиз алайҳиссаломнинг Мадина даври ҳаётлари, асосан, у Зотнинг Мадинага қилган ҳижратлари билан (622 й. 22 сентябрдан) бошланади. Бироқ Пайғамбаримизнинг ҳазрат Холиднинг уйларида етти ой меҳмон бўлиб турганлари ҳам «Мадина ҳаёти»га бошланғич ҳисобланади. Мадина даври Расули акрамнинг вафотларига қадар (632 й. 27 май) давом этди, жами ўн йилни ўз ичига олди.

Мадина азалдан «Ясриб» деб аталарди. Расули акрамнинг ҳижратларидан кейин бу жой «Пайғамбар шаҳри» маъносида «Мадинатур-Расулуллоҳ» ёхуд «Мадинатун-Набий» дейилди. Борган сайин бу таркиб қисқартирилди. Фақатгина «Мадина» шакли қолди. Эски «Ясриб» номи унутилди.

Макка ва Тоиф каби Ясриб ҳам Ҳижоз ўлкасидаги шаҳарлардан эди. Илк аҳолиси «амолиқо» (йирик одамлар) бўлган. Яҳудийлар (Бани Қайнуқоъ, Бани Назир, Бани Қурайза қабилалари) бу ерга Фаластиндан, Авс ва Ҳазраж қабилалари эса Ямандан келишган эди.

Расули акрамнинг ҳижратлари билан Мадина янги бир паллага кирди; шаҳарда катта ўзгаришлар рўй берди. Маккалик мусулмонлар уй-жойлари, мол-мулкларини ташлаб Мадинага кўчишган, мусулмонликни ёйиш учун эски урф-одатларидан воз кечиб, мадиналик мусулмонларнинг ҳимоясига келишган, муҳожир бўлишган эди. Авс ва Ҳазраж қабилалари ҳам ўзаро қабилачилик низоларини тўхтатиб, маккаликларга нисбатан бўлган эски гина-кудуратларини унутишди, муҳожирларга қучоқ очиб, улардан ҳар турли ёрдамларини аяшмади. Бу яхшиликлари сабабли ҳам улар Ислом тарихида «ансор» (ёрдамчилар) номини олишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ