Пайғамбаримизнинг номлари зикр қилинган «Таврот»нинг қадимги нусхаси топилди

1 ўн йил аввал 2886 siyrat.uz

  Қуддус шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари зикр қилинган «Таврот» (Эски Аҳд)нинг қадимги нусхаси топилди, дея хабар қилади Azan News.com. Исроил археологлари томонидан Ақсо масжиди яқинида олиб борилган қазилма ишлари давомида топилган иброний тилидаги «Таврот»нинг қадимги нусхаси чармга ёзилган бўлиб, милодий 2 асрга оид деб ҳисобланяпти. Топилмани эҳтиёткорлик билан ўраб, аввал Исроил ҳуқуқ тартибот ходимларига, сўнг «Яҳудий монастири» бош раввини (руҳонийси)га топширилди. Китобни уч раввин томонидан араб тилига таржима қилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ