ИСЛОМ ХАЛИФАЛИГИ: Исломда халифаликнинг бошланиши (632) ва тугаши (1924)

3 йил аввал 6292 siyrat.uz

Ислом динининг буюк Пайғамбари ва илоҳий пайғамбарлар занжирининг сўнгги ҳалқаси ҳазрат Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг ўн биринчи йили вафот этдилар (м. 632 й. 27 май). Ўша куниёқ Мадинада халифалик учун кескин бир мужодала бошланди.

Ҳазрат Абу Бакр бутун уммат тарафидан байъат шаклида халифа этиб сайландилар. «Халифа» номи билан Ислом тарихининг илк давлат бошлиғи бўлдилар. Абу Бакрнинг халифа этиб сайланишлари билан Исломда халифалик бошланди (м. 632 й. 27 май). Араб халифалиги ва Турк халифалигидан иборат икки даврни бошдан ўтказди ва ўн уч аср давом этди. Ниҳоят 1923 йил 3 мартда бекор қилинди. Охирги халифа Абдулмажид Афанди бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ