6 ёшда

3 йил аввал 2436 siyrat.uz

6 ёшда.

Пайғамбаримиз олти ёшга тўлганларида оналари Омина эри Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиш мақсадида ўғли Муҳаммад алайҳиссалом, ходимаси Умму Айман ва қайнотаси Абдулмутталиблар ҳамроҳлигида Ясрибга борди. У ерда бир ой туришди. Қайтаётганларида, йўлда бетоб бўлиб, Абво деган сўлим қишлоқда вафот этди.[1]

Шундай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам отадан, ҳам онадан етим қолдилар.

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда улғайишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати, деб қарайдилар. Агар у Зот етим ўсмаганларида, бир кун келиб душманлари: «Ота-онасидан ёки бобосидан ўрганиб олган нарсаларни айтиб, мен Пайғамбарман, демоқда», дейишлари мумкин эди.

Аллоҳ таоло Зуҳо сурасининг 6-оятида:

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!” дея, Пайғамбар (ас)нинг ёш гўдаклик чоғларида етим бўлиб қолганларида, аввал боболари Абдулмутталибнинг, сўнгра амакилари Абу Толибнинг қарамоғида тарбия топганларига ишора қилган.[2]

[1]«Ар-раҳийқул махтум».

[2] «Тафсирул Жалолайн»; «Тафсири Ибни Касир»; «Тафсирун Насафий»; «Тафсири Хозин»;«Софватут тафосийр».

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ