Аҳли фатрат

1 ўн йил аввал 2284 siyrat.uz

Аҳли фатрат (яъни икки пайғамбар даври оралиғида ўтган ва Ислом даъвати етмаган).  

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналарига истиғфор айтишга изн сўраганлари фарзандлик бурчларини чуқур ҳис қилганларидандир. Изн берилмагани эса, у Зотнинг оналари Оминанинг Исломдан олдин ўтиб кетганларидир. Истиғфорнинг шарти Исломдир».

Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг жумҳури Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари жаннатийдир, чунки у киши «аҳли фатрат»дир, аҳли фатрат жаннатий бўлишида шубҳа йўқ, дейишади.[1]

Аллоҳ таоло айтади:

«Биз то бирон Пайғамбар юбормагунимизча, азоблагувчи бўлмадик».[2]

Яъни  Аллоҳ таоло «... инсонга ақл, фаросат берганидан кейин, дунёдаги қудратига, холиқ, мудаббир ва розиқ эканига далолат этувчи мўъжизаларга қараб, тўғри йўлни танлаб, Яратувчига иймон келтириб ибодат этишни фарз қилиб, сўнг бу фарзлар бажарилмаса, жазолашни жорий қилса, ҳаққи бор эди. Аммо меҳрибон Аллоҳ бундай қилмади. Бандаларига раҳм этди. Мазкур нарсалар устига яна огоҳлантирувчи Пайғамбар юборишни ҳам хоҳлади. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этди. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилди».[3]


[1] «Ҳадис ва Ҳаёт», 7-жуз, 338-бет.

[2] Исро сураси, 15-оят.

[3] «Тафсири Ҳилол», Исро сураси, 15-оят тафсири.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ