12 ёшда

1 ўн йил аввал 2206 siyrat.uz

12 ёшда.

Буҳайронинг исми Жиржийс (яъни Георгий) бўлган. Байрутдаги «Католик босмахонаси» томонидан 1996 йили чоп этилган «Ал-мунжид фил аълом» (атоқли исмларнинг изоҳли луғати) китобида қуйидаги маълумотлар ёзилган: «Роҳиб (монах) Буҳайро милодий VI асрда Араб жазирасида, карвонлар йўли устида яшар, бадавий (кўчманчи халқ)ларни яккахудоликка даъват қилар эди. Муҳаммад алайҳиссаломни Қурайш савдогарлари ҳамроҳлигида кўриб, амакиси Абу Толибга: «Мана шу жиянинг (Муҳаммад) ҳақида улуғ хабар бор», дейди».

У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини Таврот ва Инжилдан ўқиб билган эди.

Дарвоқе, бугунги Инжилларда ҳам Пайғамбаримиз ҳақларидаги башоратларга ишоралар қолган. Масалан: «Исо шогирдларига деди: «Агар мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. Мен отамга (аслида: Раббимга) мурожаат қиламан ва У то абад (Қиёматгача) сизлар билан қоладиган бошқа (яъни мендан бошқа) Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир»;[1]

«Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, уни олдингизга юбораман (аслида: Раббим юборади). У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош этади... Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради. У келажак ҳақида сизларга хабар қилади».[2]

Изоҳ: «Юпатувчи» сўзи иброний (эски юнон) тилидаги «Параклетос» сўзининг таржимасидир. «Параклетос» аслида ҳамд, мақтов маъносидаги «Периклутос» бўлган экан. «Муҳаммад» исми ҳам сўз сифатида «тўхтовсиз мақталадиган», «Аҳмад» эса «кўпроқ мақтовчи» маъносини англатади.

XVI аср бошида яшаган, аввал католик руҳонийи бўлиб, сўнг Исломни қабул қилган испаниялик Анселмо Турмедонинг устози усқуф (епископ) Никола Мартель шогирдига: «Инжилдаги Параклит исми мусулмонларнинг Пайғамбари Муҳаммаднинг исмидир. Унга Жаброил фаришта воситасида тўртинчи китоб – Қуръон нозил бўлган», деб Инжил сирини очган![3]

Замондошларимиздан устоз Аҳмад Нажжор ғарб олимларидан бири доктор Карлу Нилинудан: «Параклитнинг маъноси нима?» деб сўрасалар, у киши: «Роҳиблар «Муъаззий», яъни Юпатувчи деб айтишади», дейди. Шунда устоз Нажжор: «Мен роҳибдан эмас, балки юнон тили фан доктори Карлу Нилинудан сўраяпман», деб рад қиладилар. Фақат шу гапдан кейингина доктор: «Бу сўзнинг асл маъноси «мақташ, кўп шукр», дейди. Сўнгра устоз Нажжор: «Арабча «ҳамд» сўзининг «Аҳмад», «Муҳаммад»шаклларида ишлатилишига тўғри келадими?» десалар, доктор Карлу: «Ҳа», деб жавоб қилади.[4]


[1]«Юҳанно Инжили», 14-боб, 15 – 17-жумлалар.

[2] «Юҳанно Инжили», 16-боб, 7 – 8- ва 13-жумлалар.

[3] «Ҳидоят», 2005 йил, 1-сон.

[4] Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари, «Сунний ақийдалар», 353 – 354-бетлар; «Ҳадис ва Ҳаёт», 19-жуз, 38-бет.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ