«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – оламларга раҳмат Пайғамбар» мавзусидаги шоирлар мусобақаси якуни

3 йил аввал 2453 siyrat.uz

    Москва жоме масжидининг мажлислар залида «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – оламларга раҳмат Пайғамбар»  мавзусида VI  умумроссия   шоирлар мусобақаси якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Россия  муфтийлар кенгашининг ижтимоий-хайрия ва маънавий-маърифий департаменти (бўлими) томонидан 2007 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Тадбир Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Айниддин маърузаси билан очилди. У ўз маърузасида мусобақанинг Исломни ёйиш, унинг қадриятларини сақлаб қолишдаги  муҳим ўрнини таъкидлади ва ғолибларни табриклади. Ҳакамлар қарорига кўра, бу йилги тадбирда биринчи ўрин ҳеч кимга  берилмади. Иккинчи ўрин икки номзодга насиб қилди – Валерий Иванов (Липецк) ва Алберт Тинеев (Москва). Учинчи ўринни москваликлар олишди – Иҳсанова Наима ва Агишев Ильдар. «Татар тилида энг яхши шеър» совринини эса Субаев Рафаил олди. Томошабинлар олқиши соврини      Косирев Дмитрийга насиб қилди. Шунингдек, тадбирда беш йилдан бери мусобақага ҳавола қилиб келинаётган шеърлар ичидан саралаб олинган 50 та энг яхши шеър жамланган тўплам ҳам тақдим қилинди.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ