Қурби замони нубувват

1 ўн йил аввал 2241 siyrat.uz

   Ҳазрат рисолатмаоб соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик маснадиға мушарраф бўлушларидин етти сана илгари кўзлариға бир ажиб нур кўрула бошлади. Қачон шул нурни кўрсалар табиатлари ниҳоятда хуш бўлур эрди. Ул нурда на овоз бўлур эрди, на сурат бўлур эрди. Бу ҳолатда давом этуб ёшлари ўттуз тўққузға тўлуб олти ой зиёда бўлғонда, ваҳиййи осмонийнинг муқаддимаси бўлғон рўъёйи солиҳа ва содиқа даври шуруъ бўлди, яъни кечқурун нима нарсани тушларида кўрсалар, уйғоқликларида ўшал нарса тамом ўзи кўрулур эрди. Бу ҳам ваҳийнинг бир навъи эрди. Бу ҳолат олти ой давом этди, яъни мавлидлари рабиул аввалдин бошлануб, Қуръони карим нозил бўлғон рамазони муборак ойлариғача бўлуб турди. Бу аснода ҳазрат Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табиатлари хилвати (?)ликға ниҳоятда берилган эрди. Халқдин алоҳида турушни суяр эрдилар. Шунинг учун Маккаи Мукаррамани иҳота қилғон тоғларнинг бири бўлғон Ҳиро тоғиға чиқуб, анда бир ғорни ихтиёр қилғон эрдилар. Ул мақом ғоятда баланд ва хушҳаво ва хилват бир мақом эрди. Ул ердин Каъбаи шарифа кўрунуб турур эрди. Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ул мақомда муддатлар иқомат қилдилар. Маккадин волидамиз ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо бир муддатға етадурган озуқларин тайёр қилуб юборур эрдилар. Баъзи кунларда жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Маккаға тушуб тўйганларича Каъбаи шарифани тавоф қилуб, кейин тайёр қилунғон таом ва сувларин олуб кетур эрдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ