Ўқиш-ёзишни билмаганлар, уммий бўлганлар

6 йил аввал 1139 siyrat.uz

Ўқиш-ёзишни билмаганлар, уммий бўлганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир сифатлари «уммий» эканларидир. Яъни онадан қандай туғилган бўлсалар, шундай − ўқишни ҳам, ёзишни ҳам ўрганмай ўсганларидир. Бу сифат у Зотнинг ўзларига хос бўлиб, ҳақиқий Пайғамбар эканликларини тасдиқловчи мўъжизадир. Уммийлиги ҳаммага маълум ва машҳур бўлган кишидан Қуръондек мўъжиза каломнинг эшитилиши, турли ҳукм ва башоратлар чиқиши ул Зотнинг ягона Аллоҳнинг Пайғамбари эканликларига далолат қилмаса, нимага далолат қилади?!

Бунинг устига, ўша Пайғамбар ер юзидаги устозлардан таълим олмаган бўлса, ҳеч кимдан ёзишни ҳам, ўқишни ҳам ўрганмаган, балки дунёга келганидан сўнг бевосита Аллоҳнинг Ўзидангина таълим олган бўлса, бу − нечук улуғ саодат![1]


[1] «Тафсири Ҳилол», Аъроф сураси, 157 – 158- оятлар тафсири.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ