Рамазон ойида

1 ўн йил аввал 2208 siyrat.uz

Рамазон ойида (9-ой).

Аллоҳ таоло айтади:

«Рамазон ойи, бу ойда Қуръон нозил қилингандир».[1]

«Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик».[2]

«Албатта, Биз у (Қуръон)ни бир муборак кечада нозил қилдик...».[3]

«Кўпчилик уламоларнинг айтишларича, бу кеча рамазон ойидаги Қадр кечаси бўлиб, Қуръони карим ўша кечада нозил бўла бошлаган».[4]

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг энг катта шайхи, катта тобеъинлардан бири, ҳадис ва фиқҳда имом – Омир аш-Шаъбий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мазкур уч оятдаги Қуръон нозил бўлиши ҳақидаги гапдан мурод – Қуръони каримнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўла бошлаган пайтини билдиришдир. Ҳақиқатда, Қуръон рамазон ойида, муборак Қадр кечасида нозил бўла бошлаган».[5]

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойида Ҳиро ғорида бўлганларида, Жаброил алайҳиссалом илк ваҳийни олиб тушган эди.[6]


[1] Бақара сураси, 185-оят.

[2] Қадр сураси, 1-оят.

[3] Духон сураси, 3-оят.

[4] Алоуддин Мансур, «Қуръони карим маънолари таржимаси», Духон сураси, 3-оят изоҳи.

[5] Манноъ Қаттон, «Мабоҳису фий улумил Қуръон», 102-бет.

[6] Ибн Ҳишом,«Ас-сийратун набавия».

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ