Йўқ

6 йил аввал 1045 siyrat.uz

Йўқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фариштани Ҳиро ғорида асл суратида кўрмаганлар. Чунки, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу  айтганлар: «Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил фариштани асл суратида бор-йўғи икки марта кўрганлар. Биринчи марта у Зот Жаброил алайҳиссаламдан ўзини асл суратида кўрсатишини сўраганларида, Жаброил алайҳиссалом у Зотга асл суратида кўринган, шунда бутун уфқни тўсиб қўйган. Иккинчи марта эса Меърожга чиққанларида «Сидратул мунтаҳо» (яъни ниҳоя, чегара дарахти) олдида кўрганлар».[1]

Мана шу иккинчи кўриш Қуръони каримда айтилган:

«Қасамки, у (Муҳаммад (алайҳиссалом) уни (яъни Жаброил фариштани ўзининг асл суратида) иккинчи бор «Сидратул мунтаҳо» олдида кўрди».[2]


[1] Имом Аҳмад ва Табаронийлар ривояти, исноди ҳасан.

[2] Нажм сураси, 13 – 14-оятлар.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ