Сафар ойининг 3-куни

6 йил аввал 1897 siyrat.uz

 
  • Ҳижрий 180-йил 3-сафар куни (милодий 796-йил 18-апрел) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139-йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.
  • Ҳижрий 405-йил 3-сафар куни ҳижрий тўртинчи аср ҳадис имомларидан бири, “Мустадрак” китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олган бўлсин.
  • Ҳижрий 1382-йил 3-сафар куни (милодий 1962-йил 5-июл) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.
  • Ҳижрий 1408-йил 3- сафар куни (милодий 1987-йил 26-сентябр) ироқлик катта тарихчи, “Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам” яъни “Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи” номли 10 жузлик китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ