Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўкракларининг ёрилиши

1 ўн йил аввал 2293 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳиссалом сут оналари Ҳалиманинг тарбиясида юрган вақтларида инсон ақлига сиғмайдиган ғоят сирли ҳодиса юз беради. Расулуллоҳнинг кўкраклари ёрилиб, қора нуқта — шайтон васвасаси олиб ташланади. Бу воқеадан қўрқиб кетган Ҳалима у кишини оналарига элтиб топширади ва уларнинг эсхонасини чиқариб юборган ҳодисани шундай баён этади: «Болалар билан уйимизнинг орқасида ўйнаб юришган эди, тўсатдан ўғлим югуриб кириб, қурайшлик укамни оқ кийимли икки киши ушлаб олиб, ерга ётқизишди, кейин қорнини ёриб, қамчи дастаси билан ичини титкилашяпти, деди. Отаси иккаламиз чиқиб қарасак, унинг рангида ранг йўқ. Бағримизга босиб: «Нима бўлди, ўғлим?»  деб сўрадик. У: «Оқ кийимли икки киши келди-да, бири мени кўрсатиб: «Шуми?»  деди. Униси бош ирғаб тасдиқлади. Кейин икковлашиб ерга ётқизишди. Кўкрагимни ёриб, титкилай-титкилай бир нимани олиб ташлашди. Нимани олиб ташлашганини билмайман",  деди. Биз бундан жуда хавотирга тушдик».

Шу кундан эътиборан, Пайғамбар алайҳиссалом инсонни йўлдан оздирадиган шайтоний ҳою ҳаваслардан халос бўлдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ