Ҳассон ибн Собитнинг Пайғамбар алайҳиссалом таваллудлари хусусидаги ривояти

1 ўн йил аввал 1847 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга яна Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф – Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Саъд ибн Зурора ал-Ансорийдан ривоят қилиб деди: менга қавмимдан бир киши Ҳассон ибн Собитдан ривоят қилиб деди: «Аллоҳга қасамки, ҳали ёш бола эдим, яъни етти ёки саккиз ёшларда, эшитган гапларимга ақлим етадиган бўлиб қолган эдим. Кунлардан бир куни яҳудийлардан бирининг Ясрибдаги тошқўрғон устига чиқиб шундай деб ҳайқираётганини эшитиб қолдим: «Эй яҳудийлар жамоаси, менинг олдимгакелинглар». Яҳудийлар унинг олдига йиғилиб, ундан: «Сенга нима бўлди?» – деб сўрадилар. У эса: «Бу кеча янги туғилган Аҳмаднинг юлдузи осмонда кўринди», – деди». Муҳаммад ибн Исҳоқ: мен Саид ибн Абдураҳмон ибн Ҳассон ибн Собитдан сўраб, унга: Ҳассон ибн Собит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келган вақтларида неча ёшда эди?» – дедим. У эса: «Олтмиш ёшда эди», – деди. Пайғамбар алайҳиссалом у ерга эллик уч ёшларида келганлар. Демак, Ҳассон юқоридаги гапларни етти ёшдалик пайтида эшитган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ