Ҳалима у Зотни қайтариб олиб келган вақтда йўқотиб қўйиши ва Варақа ибн Навфалнинг топиб олиши

3 йил аввал 1777 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: одамларнинг айтишларича, (яна Аллоҳ билади) эмизган оналари Ҳалима ас-Саъдия у Зотни оналарига қайтариб бериш учун Маккага олиб келган вақтда одамлар орасида йўқотиб қўйди. Ҳалима болани роса ахтарди, аммо топа олмади. Сўнг Абдулмутталибнинг олдига келиб: «Мен Муҳаммадни шу кеча олиб келган эдим. Макканинг ўртасига келганимда, уни йўқотиб қўйдим. Аллоҳга қасамки, ҳозир у қаерда, билмайман», – деди. Шунда Абдулмутталиб Каъба олдида тик туриб, Аллоҳдан уни қайтаришини сўраб, дуо қилди. Айтишларича, у Зотни Варақа ибн Навфал ибн Асад қурайшлик бир киши билан топиб олиб, Абдулмутталиб ҳузурига олиб келдилар ва унга: «Мана бу болангни шаҳарнинг ўртасидан топиб олдик», – дедилар. Шунда Абдулмутталиб у Зотни елкасида кўтариб Каъбани тавоф қила бошлади. У набирасини ўз паноҳида асрашини сўраб Аллоҳга дуо қиларди. Сўнг оналари Оминага олиб бориб берди. Ибн Исҳоқ: менга илм аҳлидан бирининг айтишича, Ҳалима ас-Саъдияни у Зотни ўз оналарига қайтариб беришга мажбур қилган сабаблардан яна бири, бир неча ҳабашистонлик насроний Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни унинг қўлида кўриб, у Зотга тикилиб қолдилар ва Ҳалимадан у ҳақида сўрадилар. Сўнг болани ўпиб, Ҳалимага: «Бу болани яқинда ўз юртимизга олиб кетиб, подшоҳимизга кўрсатамиз. Чунки бу бола туфайли яқинда бир улуғ иш содир бўладики, буни биз биламиз», – дедилар. Менга буни сўзлаб берган кишининг айтишича, Ҳалима бу гапларни эшитгач, қўрққанидан қочиб кетишига оз қолган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ