«Ал-Фижор» (фисқ-фужур) уруши

1 ўн йил аввал 2510 siyrat.uz

  Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда ан-Наҳвийнинг Абу Амр ибн ал-Алодан нақл қилиб айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт ёки ўн беш ёшга етганларида Қурайш ва унинг иттифоқдоши бўлган Кинона қабиласи билан Қайс Айлон қабиласи ўртасида ал-фижор уруши бўлиб ўтган. Бунинг сабаби шуки, Урва ар-Раҳҳол деган киши тижорат юкларини ташишга мўлжалланган бир туяни Нўъмон ибн ал-Мунзирга ижарага беради. Буни кўрган Бани Дамра уруғидан Баррод ибн Қайс унга: «Туянгни киноналикларга ижарага берасанми?» – дейди. Урва: «Ҳа, унга ҳам, ундан бошқаларга ҳам беравераман», – деб жавоб беради. Шу воқеадан бир неча кун ўтгач, Урва сафарга чиқади. Баррод эса унинг кетидан тушади. Ҳеч нарсадан бехабар Урва Олиядаги Тайман Зу Зилол деб номланган жойга етганида ал-Баррод тўсатдан ҳужум қилиб, ҳаром ойлардан бирида ўлдириб қўяди. Шу воқеа сабабли бошланган урушни «ал-фижор», яъни фисқ-фужур уруши деб аталади. Ал-Баррод бу ҳақда шундай дейди: Ўзимдан аввалги кишилар бошига ташвиш келтирувчи кимсага қасамки, мен унга қаттиқ ҳийла кўрсатдим. Бу билан Бану Килоб уйларини вайрон қилиб, унинг аҳлларини хорлик билан суғордим. Уни Зу Зилол номли ерда ўлдирдим ва у қулаган танадек гандираклаб йиқилди. Агар Бани килоб ва Омир қабиласига йўлиқсанг, уларга бахтсизлик йўлиққанини айт. Ва яна БаниНумайр ва мақтулнинг жамоаси Бани Ҳилол қавмига ҳам етказиб қўйки, Карвон бошлиғи (Урва) Зу Зилол деган ернинг Тайман мавзесида дафн қилинди. Кўпинча аламли йиғиларни қўзғайдиган (юборилажак пайғамбарнинг) улкан хабарини эшитиш учун (узоқ йиллар) сабот ва матонат билан турдим. Ва Хадижадан кетма-кет эшитаётган таърифлар (соҳибини кўриш учун ҳам сабот билан турдим). Эй Хадижа, бу йўлда икки Маккага боқавериб кўзларим тўрт бўлди. (Эй Хадижа) сенинг айтаётган сўзларингдан унинг чиққанини сезмоқдаман. Сен мен ёқтирмайдиган, нотўғри йўлда юрган, яҳудий ва насоро роҳибларидан эшитган сўзларим ҳақида хабар бермоқдасан. Аниқки, яқинда Муҳаммад бизнинг орамизда улуғ кишига айланажак ва уни йўлидан қайтармоқчи бўлганлар устидан ғолиб бўлажак. Ер юзига қуёшдек нур сочиб, у билан адашган халқларни йўлга солажак. Унга қарши урушганлар ҳалокатга, таслим бўлганлар эса нажотга эришажак. Кошки, (ўша пайтда) мен ёш бўлганимда эди, олдига борган ва унинг динига биринчилардан бўлиб кирган бўлур эдим. Ҳа-ҳа, мен унга, Қурайш ўз ерида туриб олиб ҳарчанд дод-фарёд солиб хоҳламасалар ҳам, кираман. Мен барчалари ёмон кўриб, камситадиган Муҳаммадни Аллоҳга яқин мартабада бўлишини истайман. Ахир, олий мартабали Зотни (элчиликка) танлаган Зотни инкор қилишдан ҳам кўра тубанлик борми ўзи? Агар (мендан олдингилар) боқий қолганларида эди, мен ҳам боқий қолардим, шунда кофирлар ташвишдан фарёд чекар эдилар. Ёки ўшанда кофирлар ёмонликларини давом эттираверсалар, мен ҳам уларга қарши туравераман, шунда ... Борди-ю ўлсам (яъни ўламан-да!), чунки дунёда ҳар ким тақдирнинг тасарруфи (ўлим)га йўлиқувчидир.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ