Хадижанинг Варақа билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида гаплашгани

1 ўн йил аввал 1895 siyrat.uz

 

Ибн Исҳоқ: Хадижанинг амакиваччаси Варақа ибн Навфал насроний динида бўлиб, илоҳий китобларни яхши билар эди. Бир куни Хадижа унга Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида гапириб, Шом сафарида Майсара унга сўзлаб берган ҳодисаларни айтди. Шунда Варақа: «Агар сен айтган гаплар рост бўлса, албатта, Муҳаммад бу умматнинг Пайғамбаридир. Мен бу уммат орасидан яқин кунларда Пайғамбар чиқишини билган эдим. Ҳа, унинг чиқиш вақти келибди», – деди. Сўнг у шу шеърни айтди:

Ўжарлик билан хабарларни истадим,

Кўнглимга тушган бир ғам учун.

Хадижа менга таърифлаб берди,

Мен унга жуда узоқ интизор бўлдим.

Макка ичидан чиққанини кўрарман деб,

Умид этдим сенинг сўзингга кўра.

Роҳиблардан бирининг сўзидан хабар бердинг,

Унинг ёлғон чиқишини кўнглим истамас.

Ки, Муҳаммад бизнинг орамизда улуғ бўлармиш,

Ким унга ғаним бўлса, мағлуб этармиш.

Ўлка ичра унинг нури ошкор бўлармиш,

Халойиқ унинг атрофида мавж урармиш.

Унга қарши уруш қилганлар зиён кўрармиш,

Кимки у билан муроса қилса, омад топармиш.

Қанийди, ўшанда мен ҳам бор бўлсам,

Унинг сафига энг биринчи кирган бўлардим.

Қурайшликлар ёмон кўрган нарса (Ислом)га,

Гарчи Маккада шовқин солсалар ҳам (кирган бўлардим).

Улар барчалари ўтиб кетганларидан сўнг

Улар ёмон кўрган нарса билан Арш соҳиби ҳузурига чиқмоқ истайман.

Буржларни яратган Зот танлаган кишига

Кофир бўлишдан ҳам ёмонроқ тубанлик борми?!

Агар улар борича мен ҳам тирик бўлсам,

Кофирлар суронли ишларга гувоҳ бўлади.

Агар ҳалок бўлиб кетсам, ҳар бир киши

Тақдирдан оғир талофатлар кўриши аниқ.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ