Исломнинг мазкур тавоф ҳақидаги ҳукми ва ал-ҳумс жорий қилган одатларни бекор қилиши

1 ўн йил аввал 1983 siyrat.uz

Ислом дини келгунга қадар бу одатлар жорий бўлиб турди. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар этиб, дин ҳукмларини нозил қилди ва муборак ҳаж ибодатида бажариш лозим бўлган амалларни маълум қилиб деди: «Сўнг сизлар ҳам бошқа одамлар каби Арафот тоғидан қайтингиз ва Аллоҳдан гуноҳларингизга мағфират сўрангиз. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва раҳмли Зотдир»76. Яъни Аллоҳ Қурайш аҳлига бошқа одамлардек Арафот тоғида туриб, сўнг ифода77, яъни у ердан барча қатори қайтишлари лозим эканлигини буюрди. Бундан ташқари, ал-ҳумс жорий қилган одатлар, ҳаром этилган нарсалар ва Каъбани яланғоч тавоф қилиш каби ишлар асоссиз эканини маълум қилиб шундай деди: «Эй Одам авлоди, ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнат (кийимларингизни) кийиб олингиз ва еб-ичинглар, аммо исроф қилманг. Зеро Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди. Айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқариб қўйган зийнат-кийимлар ва ҳалол ризқларни ким ҳам ҳаром қила олади». Айтинг: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирган ва келтирмаганлар учун ва охиратда эса фақатгина иймон келтирганлар учундир. Биз ана шу тарзда ўз оятларимизни билган кимсалар учун баён этамиз»78. Аллоҳ шу тарзда ал-ҳумс буйруқлари ва Қурайш пайдо қилган бошқа бидъатларни ўз Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар қилгач, Ислом билан бекор қилди. Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм, Усмон ибн Абу Сулаймон ибн Жубайр ибн Мутъимдан, у амакиси Нофеъдан, у отаси Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилиб деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келмасидан туриб қавмлари орасидан фақатгина у Зотни Арафот тоғида туя устида одамлар билан бирга турганларини кўрганман. Яъни Аллоҳ у Зотни Пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам бу ишга ўзи муваффақ этган эди».

76 Бақара: 199. 77 Ал-Ифода – қайтиш, тушиш маъносини билдириб, Арафотда туриш амалини адо этгач, ҳажнинг фарзларидан бўлган Каъба тавофига қайтишга айтилади. Бу тавоф «ифода тавофи» деб номланади. 78 Аъроф: 31–32.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ