Араб коҳинлари, яҳудий олимлари ҳамда насроний роҳибларнинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳақидаги хабарлари

1 ўн йил аввал 2053 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: яҳудий олимлари, насроний роҳиблари ҳамда араб коҳинлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлиш вақтлари яқинлашганда, бу иш ҳақида гапира бошладилар. Яҳудий ва насронийлар ўзларида мавжуд китоблар ҳамда олдин ўтган пайғамбарларнинг қилган васиятлари орқали у Зот ва замонларининг сифатларини билган эдилар. Араб коҳинлари эса бу нарсани жинлари орқали билишарди. Чунки у вақтда жин ва шайтонлар юлдузлар отиб осмондан қувилмас эди. Ўша вақтдаги коҳин ва коҳиналар баъзи нарсаларни айтар, аммо одамлар бу хабарларга эътибор беришмасди. Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар қилиб, улар айтган ишлар амалга ошгандан кейингина англаб етдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ