Жинларга юлдузларнинг отилиши ва бу Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг пайғамбар бўлганларига аломат экани

6 йил аввал 1309 siyrat.uz

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг пайғамбар бўлиш вақтлари келгач, жин ва шайтонлар осмон хабарларини тинглашдан маҳрум этилиб, юлдуз­лар билан қувилдилар. Жинлар бу аллоҳ томонидан бандалари учун жиддий бир иш ирода қилингани туфайли эканини англаб етдилар. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига жинлар ҳақида хабар бериб деди:

1. (Эй, Муҳаммад) айтинг: менга ваҳий қилиндики, жин­ларнинг бир тоифаси менга нозил бўлаётган ваҳийга қулоқ со­либ, ўз қавмларига бориб, шундай дедилар: албатта биз ажиб бўлган Қуръонни тингладик. 2. У тўғри йўлга ҳидоят қилади, бас, дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар энди парвардигори­мизга ҳеч кимни асло шерик қилмаймиз. 3. Албатта, буюклиги олий бўлган Раббимиз бирор жуфт ёки фарзанд тутган эмасдир. 4. Албатта, бизларнинг ичимиздаги аблаҳ (иблис) Аллоҳ шаънига («Аллоҳнинг хотини ва фарзанди бор» деб) тутруқсиз сўз айтар эди. 5. Яна инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига сира ёлғон сўзламас деб ўйлар эдик. 6. Инсдан (бўлмиш) айрим кимсалар жиндан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар. 7. Албатта, улар (инсонларнинг кофирлари) ҳам ҳудди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ бирор кимсани қайта тирилтирмас, деб гумон қилганлар. 8. Бизлар (фаришта­лардан ваҳийни эшитиб олиш учун) осмонга дахлдор бўлган эдик, унинг кучли қўриқчи (фаришталар) ва (жинларга отилувчи учар) юлдузлар билан тўла эканлигини кўрдик. 9. Биз (илгари) ундан (осмондан баъзи) жойларга (фаришталар сўзларини) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (Муҳаммад пайғамбар бўлгач,) кимки (қайси жин) тингламоқчи бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни топар. 10. Биз ердаги кишиларга (Аллоҳ томонидан) ёмонлик ирода қилинганми ёки парвардигорлари уларга тўғри йўлни ирода қилганми, билмаймиз79.

Жинлар Қуръонни тинглагач, ваҳийга бошқа хабарлар аралашиб кетмаслиги ва келаётган ваҳийнинг қатъий ҳужжатлиги аниқ бўлиши учун осмон хабарларини эшитишдан маҳрум этилганларини англаб етдилар. шундан сўнг расулуллоҳ (с.а.в.)га иймон келтириб, у зот­нинг сўзларини тасдиқ қилдилар. сўнг ўз қавмлари олдига бориб, шундай дедилар:

«Эй қавмимиз, дарҳақиқат биз Мусодан кейин нозил қи-линган, ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқ қилувчи, ҳақ ва ҳидоят йўлига бошловчи бўлган бир китобни эшитдик»80.

Жинларнинг «Инсонлардан (бўлмиш) айрим кимсалар жиндан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар»81, деганларининг маъноси шуки, ара­блардан бирор кимса сафарга чиқиб, бирор водийга тунаш учун туш­са, «бу водийнинг азиз жинидан ундаги барча ёмонликлардан паноҳ тилайман», – дерди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ