Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Инжилдаги сифатлари
1 ўн йил аввал 1809 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: менга етиб келган хабарларга кўра, Исо алайҳиссаломнинг ҳаворийси Юҳанно кўчирган Инжилда қуйидаги сўзлар битилган: «Исо деди: «Ким мени ёмон кўрса, демак, Парвардигорни ёмон кўрибди. Агар мен одамларга мендан олдин ҳеч ким кўрсатмаган ишлар (мўъжизалар)ни кўрсатмаган бўлганимда, уларда гуноҳ қолмаган бўларди. Аммо улар ҳозирданоқ ношукрлик қиляптилар. Улар мендан, ҳатто Парвардигордан ҳам ғолиб келишни истаяптилар. лекин Номусдаги гап охирига етиши лозим. У сўз шуки, «Улар мени ноҳақ ёмон кўряптилар. Яқинда Аллоҳ сизларга ал-Мунҳамманони юборади. У менга ва сизларга ҳам гувоҳ бўлади. Чунки сизлар доимо мен билан бўлгансиз».
ал-Мунҳаммано сурёний тилида «Муҳаммад» дегани бўлиб, румликлар тилида «Параклис» дейилади.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлишлари
Мавзуга оид мақолалар