У Зотга тош ва дарахтларнинг салом бериши

1 ўн йил аввал 1986 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Абдулмалик ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Суфён ибн Ал-ало ибн Жория ас-Сақафий (у ҳадис илмида кучли ҳофиза эгаси эди), илм аҳлидан ҳадис айтиб, деди: «Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарлик билан икром қилишни хоҳлаган пайтида, у Зот бирор юмуш билан шаҳар ташқарисига чиқиб, Макка тоғлари орасидаги қайси бир тош ёки дарахт олдидан ўтмасинлар: «Ассалому алайка, ё Расулаллоҳ», – деб салом берар эди. Пайғамбар алайҳиссалом ўнгу сўллари ва орқа томонларига қарар, аммо тошу дарахтдан ўзга нар­сани кўрмасдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу тарзда ғайритабиий нарса­ларни кўра бошладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ