Хадижа Варақа ибн Навфалга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини баён қилади

1 ўн йил аввал 2143 siyrat.uz

Шундан сўнг Хадижа ўрнидан туриб, амакисининг ўғли Варақа ибн Навфал олдига борди. Варақа насроний бўлиб, илоҳий китоблар­ни ўқир эди. У таврот ва инжилхонлар билан кўп суҳбат қурганди. Хадижа унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини айтганида Варақа: «Қуддусун, Қуддус91, Варақанинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Хадижа, агар гапларинг рост бўлса, унга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга) Мусо Пайғамбарга келган энг катта номус92 келибди. демак, у бу уммат­нинг Пайғамбаридир. Сен унга бориб айт, у мустаҳкам ва иродали бўлсин», – деди. Хадижа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб келиб, Варақа айтган гапларни сўзлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига келгач, одатларига кўра, Каъбани тавоф қилиш учун бордилар. У ерга Варақа келиб, Пайғамбар алайҳиссалом билан учрашди ва у Зотдан: «Жияним, кўрган ва эшитганларингни менга айтиб бер», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга барча кўрганларини баён қилиб бердилар. Шунда Варақа: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, Сен бу умматнинг Пайғамбаридирсан. Сенга Мусога келган энг катта номус келибди. Қасамки, албатта, қавминг сени ёлғончига чиқаради, улардан кўп озорлар кўрасан. Юртингдан қувиб чиқариласан ва улар билан уруш қилишгача бориб етасан. агар менга ўша кунлар насиб қилса, сенга Аллоҳ йўлида мислсиз ёрдам берар эдим», – деди. У шу сўзларни ай­тиб, бошини эгди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан ўпди. Сўнг Расулуллоҳ уйларига қайтиб келдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ