Алий розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Макка тоғларига чиқиб намоз ўқиши ва бу ҳолдан Абу Толибнинг воқиф бўлиши

3 йил аввал 2017 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: илм аҳлидан бирининг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз вақти яқинлашса, Макка атрофидаги тоғларга чиқиб кетар ва ўзлари билан Алини ҳам ҳамроҳ қилар эдилар. Икковлари Абу То­либ ва бошқа барча амакилари ҳамда қавмларидан яширин ҳолда тоғ тепасида намозларини адо этиб, кеч киргач, ортларига қайтардилар. Улар шу тарзда махфий ибодат қилиб юрганларида бир куни Абу Толиб уларнинг намоз ўқиётганларини кўриб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Жияним, сен қайси динда ибодат қилаяпсан?» – деб сўради. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амакижон, бу Аллоҳнинг, унинг фаришталари ва пайғамбарлари ҳамда отамиз Иброҳимнинг динидир. Аллоҳ мени шу динга элчи этиб тайинлади. Амаки, сиз менинг яхшиликларимга энг ҳақли ва ҳидоят йўлига кириш учун энг лойиқ ҳамда давъатим­ни қабул қилиб, ёрдамчи бўлишга муносиб кишисиз», – дея жавоб бердилар. Шунда Абу Толиб: «Жияним, мен ота-боболарим дин ва эътиқодларидан воз кеча олмайман. аммо Аллоҳга қасамки, то ти­рик эканман, сенга бирор ёмонлик етишига асло йўл қўймайман», – деди.

Айтишларича, Абу Толиб ўғли Алдан: «Ўғлим, сен ибодат

қилаётган дин қайси дин?» – деб сўради. Али : «Отажон, мен Аллоҳ ва унинг Расулига иймон келтирдим, у Зотга келган ҳақ динни тан олдим ва у Зотга эргашиб, биргаликда Аллоҳ учун намоз ўқидим», – деди. шунда отаси: «Муҳаммад сени фақатгина яхши нарсага чақиради, шунинг учун унинг этагини маҳкам тут», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ