Абу Толибнинг Қурайшдан меҳр истаб айтган шеъри

3 йил аввал 1833 siyrat.uz

Абу Толиб арабларнинг фитна отига ўз қавмининг ҳам миниб кетишидан хавфсираган пайтда ушбу қасидасини айтиб, унда Мак­ка ҳарами ва унинг Маккадаги ўрнини тилга олди. Шунингдек, ўз қавми улуғларининг муҳаббатини қўзғатиб, бу билан Қурайшга ва бошқаларга ҳам Расулуллоҳни асло ҳеч кимга бермаслиги ва ҳатто йўлида жонини берса ҳам, у Зотни ҳаргиз ташлаб қўймаслигини маъ­лум қилди:

Мен қавмнинг ҳеч меҳри йўқлигини кўрдим,

Улар барча ришта ва боғларни уздилар.

Бизга адоват ва азиятни ошкор қилдилар,

Улар душманнинг ишини ихтиёрлари ила қилдилар.

Улар бизга қарши бўлганлар билан иттифоқ тузиб,

Ортимиздан адоват бармоғини тишладилар.

Уларга қарши ўзимни сабрга чақирдим,

Подшоҳлардан қолган ялтироқ қилич билан106,

Байтуллоҳ олдига жамоам ва ака-укаларимни йиғдим,

Унинг қизил йўлли пардасидан тутдим,

Эшиги олдида биргаликда тик туриб,

Қасам ичган киши қасамини бажарадиган жойда,

Ашъарийлар туяларини чўктирадиган жойда,

Исоф ва ноила107 томонидан селлар оқиб тошадиган жойда.

Туяларнинг қўлларидан ва бўйинларидан белги қўйилган,

Бу туялар саккиз ва тўққиз ёшли бўлиб, қамаб қўйилган.

Кўрасанки, бўйинларига чиғаноқ, мармар

каби безаклар худди хурмо бошларидек осилган.

Мен одамлар Раббисидан ҳар қандай бизга ёмонлик билан

ёки ботил нарса билан чиранган таъначидан паноҳ тилайман.

Яна бизга айб истаб югурган, динга биз қилмаган

Ишни тўнкаган писмайган душмандан ҳам.

Савр тоғи Раббисидан ва Сабир тоғини жойида баланд қилган Зотдан

Ва Ҳиро тоғига чиқиб тушган кишининг108 Раббисидан паноҳ ти­лайман.

Байтуллоҳ ва Макка ўртасидаги Байт ҳаққи,

Аллоҳ ҳаққиким, у Зот ғофил эмасдир.

Одамлар сийпалайдиган, эрта-ю кеч қучоқлайдиган

Қора тош ҳурмати.

Иброҳимнинг тошда қолган икки яланг

Кавушсиз оёғи ўрни ҳурмати.

Икки Марва ва Сафо ўртасидаги саъй

Ва улар орасидаги кўриниш ва амаллар ҳурмати.

Ҳар бир уловли, пиёда назрли

Байтуллоҳ ҳожилари ҳурмати.

Энг тўрдаги Машъар ал-ҳаром ҳурматики,

Унга юзланадилар, Алол тоғи109ки,

Селлар ва тошган сувларнинг келиш еридир.

Оқшомда тоғлар устида туриб, қўллари билан

Уловларининг кўксидан тўсиб тўхтатиб туришлари ҳурмати.

Минода жам бўлиб манзил қуришадиган тун ҳурмати,

Бундан ортиқ ҳурмат ва мақом бўлурми?!

Тўпланиб худди тошқин селдек шошиб,

Қурбонликларни сўйишлари ҳурмати.

Катта шайтонга юзланиб унинг бошини

Нишонга олиб тошлар отишлари ҳурмати.

Киндаликлар оқшом пайтида тош отиш жойида туриб,

Бани Бакр ҳожиларининг уларни ўтказиб юборганлари ҳурмати.

Бу икки қабила бир-бирлари билан иттифоқчи бўлиб,

Уларнинг ораларини қариндошлик алоқаси боғлаб туради.

Улар катта душманлик дарахтини туяқушнинг

югуриги каби тезликда йиқитганлари ҳурмати.

Бирор паноҳ истаган киши учун шундан кейин каттароқ васила

Ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи бирор адолатли паноҳ берувчи бў-лурми?

Байтуллоҳ ҳурмати, сизлар ёлғон айтдингиз, биз Маккани тарк этамиз,

Биз кетамиз, лекин сизнинг ишингиз ғаму андуҳ васвасасидадир.

Байтуллоҳ ҳурмати, сизлар ёлғон айтдингиз, биз Муҳаммадни мағлуб қилиб қўймаймиз,

Қачонки унинг йўлида найза санчиб жанг қилар эканмиз.

Болаларимиз ва оилаларимизни ташласак ҳам,

Биз уни атрофида ўлиб кетмай туриб сизга топшириб қўймай-миз.

Бир жамоа темир совутларни кийиб сизларга қарши қўзғолади,

Худди устида шовқинли сув идишларини ташийдиган туялар қўз-ғолгани каби.

Оқибатда душманларнинг қонига беланиб юз тубан йиқилганини кўрамиз,

Найзалар санчилиб, эгилиб ер тишлайди.

Аллоҳга қасамки, биз кўриб турган нарса жиддий бўлса,

Бизларнинг қиличларимиз улуғларингизга етажакдир.

Шижоатли баҳодирлар қўлларидан,

Ишончли, ҳақиқат ҳомийлари, жасурлар.

Ойу кунлар, тўлиқ йилларки бизларга,

Бири кетидан бири ҳажлар келажакдир.

Одамларнинг улуғ бир кишини тарк этишлари нимаси?!

Ўз аҳлини бадхулқ, сансолар бўлмаганлар ҳимоя қилади.

У оқ юзли, булутлар унинг юзи туфайлидан ёмғир ёғдиради,

У етимлар паноҳи, бевалар нажоткоридир.

Бану Ҳошимдан бўлган бечоралар ундан бошпана топадилар,

Улар унинг ҳузурида раҳму шафқат узрадирлар.

Ибн Ҳишом: бу ушбу қасиданинг менга ишончли тарзда келган қисмидир. Айрим шеър билимдонлари унинг кўп қисмини инкор қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурғоқчилик бўлган пайтда одамлар ҳақларига дуо қилдилар, шу заҳоти ёмғир ёғди. У Зот: «Шу пайтда Абу Толиб тирик бўлса-ю, шу нарсани кўрса эди», – деб орзу қилдилар.

Ибн Ҳишом: менга ишончли бир киши сўзлаб, деди: мадина аҳли бошига қурғоқчилик тушди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, қурғоқчиликдан шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб, Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилдилар. Ҳали ўринларидан қўзғолмай туриб, шундай ёмғир ёғдики, ҳатто атроф­лардаги одамлар ғарқ бўлишдан қўрқиб, у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ёрдам сўраб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим, атрофларимиз­га ёғдир, устимизга эмас», дедилар. Шу пайт булут Мадина устидан тарқаб, атрофларга маржондай ёмғир ёғдира бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Абу Толиб бу кунларни кўрганда хурсанд бўлган бўларди», – дедилар. Шунда саҳобалардан бири: «Ё Расулуллоҳ, унинг «У оқ юзлидир, булутлар унинг юзи туфайли ёмғир ёғдиради, у етимлар паноҳи, бевалар нажоткоридир» деган сўзини назарда тутдингиз­ми?» – деб сўради. У Зот: «Ҳа», – деб жавоб бердилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ