Доҳис уруши

1 ўн йил аввал 1885 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Абу Қайс ибн ал-Аслатнинг юқоридаги шеърда «Доҳис урушида нима бўлганини билмадингизми?» деган сўзи ҳақида менга Абу Убайда ан-Наҳвий шундай деди: «Доҳис – Қайс ибн Зуҳайр ибн Жазима ибн Равоҳа ибн Рабиъа ибн Ҳорис ибн Мо­зин ибн Қутайъа ибн Абс ибн Бағийд ибн Райс ибн Ғатафоннинг отидир. Уни Ҳузайфа ибн Бадр ибн Амр ибн Зайд ибн Жуайя ибн Лавзон ибн Саълаба ибн Адий ибн Фазора ибн Зубён ибн Бағийд ибн Райс ибн Ғатафоннинг Ғабро деган оти билан пойгага қўяр эди. Бир куни Ҳузайфа ғаламислик қилиб, Доҳис биринчи келса, унинг юзига уришларини буюрди ва шундай ҳам бўлди. Доҳис биринчи келган эди, уни ушлаб калтаклашди, сўнг Ғабро келди. Доҳисни минган ча­вандоз Қайсга буни етказганда, укаси Молик ибн Зуҳайр ўрнидан сап­чиб туриб, Ғабронинг олдига борди-да, уни ҳам калтаклади. Шунда Ҳамал ибн Бадр туриб Моликни калтаклади. сўнг Абу-л-Жунайдиб ал-Абсий Ғузайфанинг ўғли Авфни учратиб қолиб, уни ўлдирди. кей­ин Бани фазоралик бир киши Моликни учратиб қолиб, уни ўлдирди. Бу ҳақда Ҳузайфа ибн Бадрнинг акаси Ҳамал ибн Бадр шундай шеър айтди:

Авф сабабли Моликни ўлдирдик, бу бизнинг қасосимиз,

Биздан ҳақдан бошқани талаб қилсангиз, надомат чекасиз.

Бу байт унинг шеъридан бир парчадир.

Рабиъ ибн Зиёд ал-Абсий шундай деди:

Ўлганидан кейин ҳам Молик ибн Зуҳайрни,

Ҳайздан пок аёллар умид қиладиларми?!

Шундан сўнг Абс ва Фазора ўртасида жанг бўлиб, унда Ҳузайфа ибн Бадр ва акаси Ҳамал ибн Бадр ўлдирилди. Сўнг Қайс ибн Зуҳайр ибн Жадима Ҳузайфага аза тутиб, ушбу шеърни айтди:

Чавандоз деб даъво қиладиган қанча отлиқлар борки, улар чаван­доз эмас,

Ҳақиқий чавандоз Ҳабоа деган жойдадир,

Сўзи рост Ҳузайфа учун ўхшаши йўқ даражада аза тутиб йиғланглар!

Токи яралмаган халқ йўқ бўлиб кетсин (яъни белларингиздан қувват кетгунча йиғланглар).

Ибн Ҳишом: бошқа бир ривоятда Қайс Доҳис билан Ғаброни, Ҳузайфа эса Хаттор билан Ҳанфо деган отларини пойгага қўйганлар. Лекин аввалгиси тўғрироқ. Бу жуда узун қисса. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ҳикоя қилишни мақсад қилганим учун шу билан кифояланишни маъқул кўрдим.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ