Утбанинг шерикларига насиҳати

1 ўн йил аввал 1743 siyrat.uz

Утба шериклари олдига қайтаётганини кўриб, бир-бирларига: «Аллоҳга қасамки, Абул-Валид кетаётгандаги важоҳатида эмас»,– дея ундан: «Ҳа, нима гап?» – деб сўрашди. У: «Шундай бир сўз эшитдимки, Аллоҳга қасам ичиб айтаман, унақасини ҳали эшитма­ганман. Аллоҳга қасамки, у шеър ҳам эмас, сеҳр ҳам эмас, коҳинлик ҳам эмас. Эй Қурайш жамоаси! Менга қулоқ солинг ва гапимга ки­риб, бу кишини ўз ҳолига қўйинг! Унинг ишига аралашманг! Аллоҳга қасамки, ундан эшитган сўзларим буюк хабардир. Агар уни бошқа араблар ўлдирсалар, сизлар бошқаларнинг қўли билан ундан қутилган бўласизлар. Агар у араблар устидан ғолиб келса, унинг ютуғи сизнинг ютуғингиз ва унинг қудрати сизнинг қудратингиздир. Сизлар у сабабли инсонларнинг энг бахтлиси бўласизлар», – деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, у сени ҳам тили билан сеҳрлаб қўйибди, эй Абул-Валид», – дейишди. У эса: «Бу менинг фикрим, Нимани хоҳласангиз, шуни қилингиз, яна ўзингиз биласиз», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ