Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қаршилик қилишга ваъдаси

1 ўн йил аввал 1853 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар олдидан туриб кетгач, Абу Жаҳл: «Эй Қурайш жамоаси! Муҳаммад динимизни айблаш, ота-боболаримизни сўкиш, ақлимизни камситиш, илоҳларимизни ҳақоратлашни бас қилишдан бош тортди. Мен аллоҳга ваъда бериб айтаманки, эрта­га ўзим зўрға кўтара оладиган бир тош олиб ўтираман. У қачон на­мозда саждага борса, тош билан бошини мажақлайман. Ўшанда мени хоҳланг (унинг яқинларига) топширинг, хоҳланг ҳимоя қилинг. Бундан сўнг Абдуманоф уруғи билганини қилсин», – деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, сени ҳеч қачон шунчаки топшириб қўймаймиз. Боргин-да, қилмоқчи бўлган ишингни қил!» – дейишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ