Надр ибн Ҳориснинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га берган азияти

6 йил аввал 945 siyrat.uz

надр ибн ҳорис Қурайш «шайтонларидан», расулуллоҳ (с.а.в.)га озор бериб, у зотга доимий адоват кўрсатган кишилардан эди. У Ҳийра шаҳрига бориб, Форс подшоҳлигининг афсоналаридан, Ру­стам ва исфандиёр114ларнинг қиссаларидан ўрганиб келган эди. Қачон расулуллоҳ (с.а.в.) бир йиғинда ўтириб, аллоҳни эслатиб, қавмла-рини Аллоҳнинг ўтган умматларга етган азобидан огоҳлантириб кетсалар, надр у зотнинг ўрниларига келиб: «аллоҳга қасамки, эй Қурайш жамоаси! мен ундан чиройлироқ гапираман. олдимга ке­линглар, унинг сўзидан чиройлироқ ҳикоялар сўзлаб бераман», – деб, Форс подшоҳлиги, рустам ва исфандиёр ҳақида гапириб берар, сўнгра «муҳаммад нимаси билан мендан яхшироқ гапирар экан?» – дер эди.

Ибн Ҳишом: менга етиб келишича, «аллоҳ нозил қилганга ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қила оламан», – деган одам ҳам айнан шу­дир.

Ибн Исҳоқ: Ибн Аббос (р.з.): «У ҳақда Қуръонда саккиз оят нозил бўлди. Аллоҳнинг ушбу сўзи: «Қaчoнки, унгa oятлaримиз тилoвaт қилинсa: «Булaр aввaлгилaрнинг aфсoнaлaри-ку!» – дейди». Шунингдек, у Қуръонда зикр қилинган ҳамма нарса олдингиларнинг чўпчаклари деган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ